2389

Янги iPhone корпуси «суюқ метал»дан ясалади

Технология 4 апрель 19:15 351

АҚШ патентлар ва савдо белгилари бюроси Apple янги iPhoneни ишлаб чиқаришда суюқ металдан фойдаланиши хақидаги хужжатни чоп этди.

«Суюқ метал» цирконий, титан, никел, мис ва бошқа металлар қоришмасидан ташкил топган. Ушбу метал «суюқ» бўлишига қарамасдан ташқи таьсирга чидамли.

«Суюқ метал» калифорния технологик институтини илмий гурухи томонидан ишлаб чиқилган. Илмий гурух кейинчалик ўзининг ушбу ихтиросидан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун Liquidmetal Technologies компаниясини ташкил қилди.

Apple компанияси эса ушбу технологиядан фойдаланиш учун лицезияни сотиб олди.

Изоҳ билдириш