2241

Daejin Chemical Ўзбекистонда косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариши мумкин

Иқтисод 3 апрель 14:15 358

Жанубий Кореянинг Daejin Chemical компанияси «Навоий» эркин иқтисодий зонасида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин, деб ёзмоқда «Sputnik.uz» нашри.

Маълумотларга кўра, Daejin Chemical компанияси ва «Навоий» ЭИЗ дирекцияси лойиҳани амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик нияти ҳақида меморандум имзолашди.

Daejin Chemical делегацияси «Навоий» ЭИЗга ташриф буюриб, иқтисодий зона ҳудудида Корея ишлаб чиқарувчисининг хорижий сармояларини киритиш орқали косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани жойлаштириш масаласини муҳокама қилди.

Изоҳ билдириш