2237

Шавкат Мирзиёев 4 апрелда Москвага учиб кетади

Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот хизмати.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига кўра 4-5 апрел кунлари Россияга давлат ташрифи билан келади», — дейилган Кремль расмий хабарида.

5 апрелда Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади.

Ундан ташқари, бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида  фикр алмашиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш