2154

Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москвага расмий сафар уюштиради

Ўзбекистон 2 апрель 21:47 322

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни давлат ташрифи билан Москвада бўлади, деб хабар қилмоқда «Коммерсантъ» нашри.

Хабарда ёзишича, бу хабарни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси матбуот-хизмати тасдиқлаган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимида Россияга уюштирадиган биринчи сафари бўлади. Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши ҳамда А.С.Пушкин номидаги музейда «Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар» кўргазмаси очилишида қатнашиши кўзда тутилгани айтилган. Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш