2141

ЎзЛиДеП – 50 тадбиркорга қайта оёққа туришга ёрдам берди

Иқтисод 2 апрель 12:43 378

ЎзЛиДеП Тошкент кенгаши Тошкентда тадбиркорлар фаолияти тугатилиши ёки тўхтатиб қўйилишига нима сабаб бўляётганини ўрганиб чиқди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент кенгаши аъзолари ўз фаолиятини тўхтатган 4285 нафар тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари дуч келган муаммоларни ўрганиб чиқди.

“Қулай бизнес муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили” мавзуида бўлиб ўтган давра суҳбатида ўз фаолиятини тугатган кичик бизнес ва хусусий тадбиркороларнинг фаолиятини қайта тиклаш ва уларнинг фаолияти йўлида ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

“Пойтахтимизда 56 минг 691 тадбиркорлик субекти фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда шундан 4 минг 285 нафари ўз фаолиятини тўхтатган”, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Тўрабек Назаров. Назаров айтишига қараганда ушбу 4285 нафар тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари фаолият юритмаслик ҳолатлари яқиндан ўрганиб чиқилганда, улар қуйидаги муаммоларга дуч келгани аниқланган:

– бошланғич сармоя ва айланма маблағларнинг етишмаслиги;
– хомашё тақчиллиги;
– кредит олиш учун гаров мол-мулкининг йўқлиги;
– тадбиркорларнинг соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан етарли даражада хабардор эмаслиги;

Ушбу муаммоалр тизимли равишда ўрганиб чиқилиб, партия вакиллари маҳаллий ҳокимиятлар билан биргаликда, 2017 йилнинг январ-феврал ойларида 50 дан ортиқ тадбиркорга ўз фаолиятини қайта тиклашга, қайта оёққа туриб олишга кўмаклашишди, — дейилган хабарда. Мажлисда қайд этилишига кўра, партия вакиллари ушбу йўналишда фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Изоҳ билдириш