2102

Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна арзонлашди

Технология 2 апрель 8:16 477

Бу йил тариф нархлари еттинчи марта туширилмоқда

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 30 мартидан бошлаб интернет провайдерлар учун хизматлар ҳақи 1 Мбит/с учун 76,48 долларга туширилди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АЖ маълум қилди. Бу йил тариф нархлари еттинчи марта туширилмоқда. Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с учун $91,07, 6 январдан $87,14, 10 январдан $86,85, 2 февралдан $86,11, 16 февралдан $80,94га туширилганди. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта арзонлашган. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача нархлар 1 Мбит/с учун $156,24дан $91,50гача туширилган.

Изоҳ билдириш