2015

Тимати Москвада футбол клуби ташкил этмоқчи

Спорт 30 март 16:43 373

Қўшиқчи Тимати Москвада футбол клуби ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Black Star компаниясига асл исми шарифи Тимур Юнусов бўлган Тимати билан бирга ҳаммуассиси ҳисобланадиган Павел Курьянов маълум қилган.

Унинг аниқлик киритишича, бунда алоҳида футбол агентлиги бўлиши ҳам кўзда тутилган.

«Лойиҳанинг биринчи йили учун 10 миллион рубль сарфлаш режалаштирилган. Бу борада бизга Россия футбол иттифоқи лицензиясига эга бўлган мутахассис кўмаклашади.

Асосий мақсадларимиздан бири 3-5 йил ичида футбол жамоасига асос солиш. Унинг номи Black Star бўладими, «Строгино»ми ёки шунчаки «Москва», аниқ тўхтамга келмаганмиз. Биз ортиқча уриниш ёки ҳаракатларсиз жамоани ғарб принципларига асосан шакллантиришни мақсад қилганмиз», дея Курьяновнинг сўзларини келтирган ТАСС.

«Бизга энг муҳими капитализация ҳамда қизиқарли футбол. Давлат пулларини ўзлаштириш ёки футболчиларга белгиланган катта маошлар ортидан «пул ювиш» керак эмас», — дея қўшимча қилган у.

Жамоа ўз фаолиятини расман қайси мавсумдан бошлаши ҳозирча аниқ эмас.

РФИ вице-президенти Сергей Анохин бу лойиҳа мамлакатда болалар футболи тараққиёти учун омил бўлишини қайд этиб ўтган.

Изоҳ билдириш