1988

Месси ФИФА ташкилотига хат ёзиб узр сўради

Спорт 30 март 15:38 365

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА ташкилотига хат ёзди.

Футболчи ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Чили (1:0) терма жамоасига қарши ўйиндаги гапларини ён ҳакамга қаратилмаганини айтиб, узр сўради, деб ёзмоқда «stadion» нашри.

«Чили термасига қарши ўйинда ён ҳакамни ҳақорат қилганимни қатъий инкор қиламан. Бразилиялик ёрдамчи ҳакам гапларимни жуда яхши тушунарди. Биз ҳатто дўстона суҳбатлашиб ҳам олдик ва мен уни ҳақорат қилмадим.

Ўша гаплар ҳакамга қаратилмаган, балки ҳавога йўналтирилганди. Бунинг учун узр сўрайман» – дейилади Мессининг хатида.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА Мессини 4 ўйинга дисквалификация қилди. Ўйин ҳакамлари эса ҳақорат сўзларини эшитмаганини айтган эди.

Изоҳ билдириш