Тошкент ва Тошкент вилоятининг энг олис шаҳри Бекобод ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати.

Шаҳар ташқарисига поезд қатновини йўлга қўйиш таклифини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 августда Бекободга сафари чоғида илгари сурган эди.

Поезд 183 км масофани 2 соату 45 дақиқа ичида босиб ўтади. Электропоезд Ховос, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида тўхтайди.

Рейс кунига бир маротаба амалга оширилади. Яқин вақтлар ичида ҳаракат жадаллигини кунига икки мартага ошириш режалаштирилган.

Поезд таркиби олтита вагондан иборат бўлиб, ҳаво совитиш тизими билан таъминланган. Вагонлар Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводида модернизация қилинган.

Поезд ишга тушиши арафасида Бекобод вокзали реконструкция қилинди. 150 ўринга эга кутиш залида она ва бола хонаси, тиббиёт пункти ҳамда озиқ-овқат дўкони мавжуд.