1914

Ўзбекистонда 40та мобил-дорихоналар ташкил этилади

Тиббиёт 29 март 21:43 973

Аҳолининг сифатли ва арзон дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чекка туманларда фаолият юритувчи кўчма дорихоналар ташкил этилган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Айнан шунинг учун, 2017 йилда «Дамас» русумли автомобилларда қўшимча яна 40та мобил-дорихоналар фаолиятини ташкил этиб, уларнинг умумий сонини 154тага еткашиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда, «Дори-дармон» акционерлик компанияси махсус ёритилган ISUZU изометрик автофургонларида 14та мобил-дорихона фаолиятини йўлга қўйган. Бундан ташқари, қўшимча тарзда «Дамас» русумидаги автомобилларда яна 100та мобил-дорихоналар ташкил этилади.

Изоҳ билдириш