1910

Молия вазирлигининг 39 нафар масъул ходимига ҳайфсан эълон қилинди

Жамият 29 март 21:27 296

Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ишонч телефонига жорий йилнинг 20 мартига қадар 288 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар ғазначилик, пенсия, иш ҳақи тўлови масалалари ҳамда тендер ва танлов савдоларининг тўғри ўтказилиши юзасидан бўлди.

1-чорак давомида 285 мурожаат (шундан 41 таси 2016 йилдан ўтган) ўрганиб чиқилди ва уларнинг 88 таси ёки 30,8 фоизи ўз тасдиғини топди.

Текшириш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ходимларнинг 39 нафарига ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, келиб тушган 4 мурожаат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди ва 2 таси бўйича юқори ташкилотларга тақдимнома юборилди.

Изоҳ билдириш