18867

27 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади

Ўзбекистон 26 сентябрь 14:26 480

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим туманларда ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш