18815

Қозоғистон парламенти делегацияси Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон 26 сентябрь 14:13 298

Қозоғистон парламенти делегацияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, Қуръон тиловат қилинди.

Қозоғистон сенати раиси Касим-Жомарт Токаев Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун жасорат кўрсатган ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатни ҳар томонлама ривожлантириш учун фидойилик кўрсатган буюк сиёсатчи эканини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Жаҳон» АА.

Қозоғистон делегацияси шунингдек, Ҳазрати Хизр ва Имом Бухорий зиёратгоҳлари, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Бибихоним масжиди, Сиёб деҳқон бозорида ҳам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти вакиллари Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.

Изоҳ билдириш