1872

Фазлиддин Ғоибназаровнинг профессионал боксдаги илк рақиби ва жанг ўтказилиш жойи аниқ бўлди

Спорт 29 март 13:52 386

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг профессионал боксда ўз фаолиятини бошлаганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Унинг илк рақиби номи ва жанг ўтказилиш жойи аниқ бўлди.

“Оламспорт”нашрининг хабар беришича, у ўзининг илк жангини 22 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида жойлашган ClubHub Center аренасида ўтказади. Ўша куни Ғоибназаров америкалик Виктор Васкесга қарши рингга чиқади.

Виктор Васкес 1995 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида дунёга келган. У профессионал боксда ҳозирга қадар 9 та жанг ўтказган бўлиб, шундан 7 тасида рақибларини мағлуб этиб, 2 тасида мағлуб бўлган. 3 та жангда рақиблари нокаут бўлган.

Изоҳ билдириш