18713

Ўзбекистонда ёмғир ёғиши, кучли шамол ва ҳарорат 15 даражадан паст бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 25 сентябрь 15:33 2 013

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 сентябрь куни Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 28-29 сентябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-11, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 28-сентябр куни баъзи худудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 28-29 сентябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.  29-30 сентябр кунлари баъзи худудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади.  28-30 сентябр кунлари баъзи худудларда ёмғир ёғиши мумкин

Изоҳ билдириш