18029

Давлат рахбарига янги матбуот котиби тайинланганлиги ҳақидаги хабар рад этилди

Ўзбекистон 19 сентябрь 13:56 592

Маҳаллий ОАВларида тарқалган Минҳожиддин Хожиматовнинг Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати раҳбари этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

UzNews.uz мухбирига ҳукуматдаги тегишли манбаанинг таъкидлашича, Минҳожиддин Хожиматовнинг Президент матбуот хизмати раҳбари этиб тайинлангани тўғрисида расмий ҳужжат йўқ, «у шунчаки вақтинчалик ушбу вазифаларни бажармоқда».

Эслатиб ўтамиз, Президент матбуот хизматининг аввалги раҳбари Асаджон Хўжаев жорий йилнинг 30 август санасида лавозимидан озод этилган.

Изоҳ билдириш