18023

Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганмоқда

Ўзбекистон 19 сентябрь 13:44 814

Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ахбороти эълон қилинди.

Ахборотда Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси Остонада юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганаётгани маълум қилинган.

«Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган.

Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш