18018

Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси пасайди

Иқтисод 19 сентябрь 13:37 477

Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини янгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари ўрнатилган валюта курсига нисбатан қарийб 14 сўм 65 тийинга пастлаган ва 8077.48 сўмга тенг бўлди.

Евро эса 75.52 сўмга камайган ва 9 646.13 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Марказий банк маълумотларига кўра 5 сентябрдан бери жисмоний шахслар тижорат банклари орқали 200 млн доллар юридик шахслар 100 млн доллар алмаштирганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш