18017

Хитой Ўзбекистонда чинни заводи қуради

Жамият | Ўзбекистон 19 сентябрь 13:34 454

Хитойнинг Suzhou Weiji компанияси Ўзбекистонда чинни ишлаб чиқарувчи йирик мажмуа қуришни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Яқин кунларда компания бошлиғи Ван Ютао бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш борасида музокаралар олиб борди.

“Томонлар маҳаллий хом—ашёдан чинни маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд бўлган масалаларнинг аксарияти борасида келишиб олишди. Хитой томони Тошкентда ушбу йўналишда илмий-текширув институти очиш борасида ҳам келишиб олишди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилинди”, — деди Инвестициялар давлат қўмитаси вакили.

Изоҳ билдириш