17983

Қозоғистонда Ўзбекистон, Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилади

Жамият | Ўзбекистон 16 сентябрь 20:44 344

Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқотлари сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Нурсултон Назарбоев музокаралар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларига хос ўзаро англашув ва самимият руҳида ўтгани, томонлар барча стратегик масалалар бўйича ҳамфикр эканини алоҳида таъкидладилар.

Мамлакатларимиз ҳамкорлигида устувор ўрин тутадиган савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва транзит соҳаларидаги алоқаларда изчил ўсишга эришилгани қайд этилди.

Ҳамкорлик номенклатураси янги соҳалар билан бойиди. Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа, мудофаа саноати ва космик фаолият йўналишида шерикликни ривожлантиради.

2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши маълум қилинди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.

Изоҳ билдириш