17972

Техас штатида «Харви» довули оқибатида 82 киши ҳалок бўлди

Дунё 15 сентябрь 14:57 354
Фото: Reuters

Техас штатида «Харви» довули оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Техас штати губернатори Грег Эббот куни кеча ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Бундан аввал 60 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Бизда 82 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор», — деди Эббот.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни АҚШнинг Техас штатига «Харви» довули бостириб келди. «Харви» довули сўнги 12 йил ичида энг талофатли довул бўлди.

Саккиз кун давомида «Харви» довули рекорд даражадаги ёғингарчиликларни келтириб чиқарган. Хьюстон ва Техасда содир бўлган сув тошқинида 13 минг киши қутқариб қолинди.

АҚШ президенти Дональд Трамп табиий офат рўй берган ҳудудга ташриф буюриб, жабрланганларга ёрдам берилиши ҳақида ваъда қилди.

Изоҳ билдириш