1796

Давлатимиз Раҳбари Навоий вилоятидаги халқ қабулхонасида бўлди

Ўзбекистон 29 март 8:41 241

Президентимиз Навоий вилоятида кон-металлургия, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ва истиқболда белгиланган лойиҳалар билан танишиб, ўзининг тавсияларини бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 41а-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасига ташриф буюрди.

Замонавий жиҳозлар, ускуналар ва интернет билан таъминланган Халқ қабулхонаси аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда самарали тизим бўлади.

Изоҳ билдириш