17886

Ўзбекистон ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ўзаро ҳамкорлик қилади

Тиббиёт 14 сентябрь 14:41 408

Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов минтақавий бюро директори Жужанна Якаб билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади. Шартнома икки йилга мўлжалланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, дунёнинг турли мамлакатлари тажрибаси билан танишиш, илғор амалиётларни ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга самарали ечим топиш мазкур анжуманнинг мақсадларидан бири бўлди.

ЖСТТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлат, жумладан, Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётган мазкур сессияда халқаро ташкилотнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, «Саломатлик-2020» сиёсатини амалга ошириш, бунда инсон саломатлиги ва булажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларни олдини олиш каби қатор долзарб масалалар хам кенг муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ билдириш