17843

LG иккита баробанли кир ювиш машинасини тақдим этди

Технология 14 сентябрь 12:24 888

Тақдимот “юлдузи” — нархи 3000 доллар атрофида баҳоланган Twin Wash кир ювиш машинаси бўлди. У ювишнинг иккита циклини бир пайтда ишга тушира олади. Ушбу машинанинг 17 ва 19 килограммли вариантлари бор.

Ҳар бир барабанида камида 3,5 килограмм кирни жойлай оласиз. Унинг биринчи барабанига катта ҳажмли кирларни, иккинчисига кичикроқ, нозикроқ нарсаларни жойлашингиз мумкин. Албатта у оддий машиналардан кўра кўпроқ жойни эгаллайди.
LG Twin Wash тўла тўкис сенсорлар ёрдамида бошқарилади. Энг қизиғи, агар уйингизда Wi-Fi бўлса, сиз машинани масофадан туриб, смартфонингиз ёрдамида ҳам бошқаришингиз мумкин.

Манба:Darakchi.uz

Изоҳ билдириш