Ушбу дастур Town Hall номини олди. Дастур орқали амалдорларни қидириб топиш, улар билан сухбатлашиш ва иш фаолиятларини кузатиш мумкин. Бу хақида Марк Цукерберг хабар берган.
Mashable нашрининг хабар беришича хозирги вақтда ушбу сервисдан фойдаланиш имкониятига фақатгина АҚШда истиқомат қилувчилар эгадир. Дастур хизматларидан фойдаланган холда Сиз хаттоки сиёсатчиларни ўз дўстларингиз қаторига қўшишингиз, уларни фаоллигини тахлил қилишингиз, хабар жўнатишингиз ва қўнғироқ қилишингиз мумкин бўлади.