17266

Beeline Фарғонада тармоқни кенгайтирди

Технология 8 сентябрь 9:32 396

Энг йирик алоқа оператори Beeline Фарғона вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тақдим этилаётган хизматларнинг юқори сифатини таъминлаш учун компания доимий равишда тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда. Кун сайин мобил Интернетга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда – ва хизматлар сифатининг ошиши нафақат муваффақият гаровидир, балки мижозларнинг ишончини оқлаш имкониятидир”.

Фарғона вилоятининг Қува, Қуштепа ва Фурқат туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Изоҳ билдириш