17264

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Бангкок-Тошкент йўналиши бўйича ахборот берди

Технология 8 сентябрь 9:25 300

HY532 Бангкок-Тошкент йўналишидаги рейс 5 сентябрдан буён кечиктириляпти. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ахборот беришича, бунга самолётнинг носозлиги сабаб бўлган. Юзага келган ноқулайлик учун авиакомпания йўловчилар ва уларнинг яқинларидан узр сўрайди.

“Авиакомпания ўз йўловчиларининг хавфсизлиги учун жавобгар, шу  сабабли ҳаво кемасининг носозлиги тўлиқ бартараф этилмагунча парвоз амалга оширилмайди”, дейилади компания ахборотида.

Хабар берилишича, Бангкок шаҳрида Миллий авиакомпания вакиллари келиб чиққан ҳолатни тезкорлик билан ҳал этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Компания тартибларига мувофиқ, барча йўловчиларга меҳмонхона, 3 маҳал овқатланиш, аэропорт ва меҳмонхона оралиғида ер усти транспорти ҳамда яқинлари билан халқаро алоқа орқали мулоқот қилиш имконияти берилган.

Айни вақтда Бангкок аэропортида қолган 30 нафар йўловчини Тошкентга олиб келиш учун муқобил маршрутлар ўрганиб чиқилмоқда.

Мазкур рейс йўловчилари билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариб бориши ҳақида яна қўшимча маълумотлар берилади.

Изоҳ билдириш