17242

Алишер Аминов: Давлат амалдорларининг ЎФФ президенти этиб тайинланиши тўғри қарор эмас

Спорт 7 сентябрь 16:57 1 219

Иқтисод фанлари номзоди, «Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди» вице-президенти Алишер Аминов Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон футболидаги муаммолар ва бевосита мамлакат футбол федерациясидаги камчиликлар тўғрисида презентация қилди. Бу ҳақида Дарё шундай хабар берди.

Аминовнинг қайд этишича, ЎФФ президентлиги учун сайловлар шаффоф руҳда ўтмайди. Аслида эса бундай сайловлар олдидан дебатлар ўтказилиши, рақобат бўлиши, президентликка номзодларнинг иш дастури муҳокама қилиниши керак. Аммо ЎФФда бундай эмас.

Футболнинг асосий бўғинларини муаммо нимада эканини аниқ тушуниб етмайдиган кишилар бошқариши презентацияда қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФФ жамоатчилик ва масс-медиа учун ёпиқлигича қолмоқда.

Футболдаги натижаларнинг йилдан йилга ёмонлашиб бораётгани тизимли аҳамиятга эга. Чунки ЎФФ футболнинг асосий субъэктларини инкор қилади, мураббийлар, футболчилар, ҳакамлар йирик қарорлар қабул қилишда асосий ролни ўйнамайди. ЎФФ президентларининг ҳар сафар давлат амалдорлари орасидан танлаб олиниши ҳам тўғри йўл эмас.

Бунга қадар ЎФФ президенти сифатида ишлаган Атхамбек Фозилбеков, Абдулҳошим Муталов, Зокир Алматов ва айни пайтдаги президент Мираброр Усмоновларнинг барчаси давлат амалдорлари ҳисобланади, дейилган презентацияда.

ЎФФ сайлови яна 5 кундан кейин — 12 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бироқ жамоатчилик номзодлар ким экани борасида умуман маълумотга эга эмас.

Изоҳ билдириш