16950

«Билайн-Ўзбекистон» уяли алоқа операторлари орасида биринчи бўлиб тарифларни сўмга ўтказди

Технология 5 сентябрь 9:02 866

«Билайн-Ўзбекистон» уяли алоқа операторлари орасида биринчи бўлиб тариф режаларни сўмга ўтказди. Ушбу маълумот «Билайн- Ўзбекистон» нинг расмий сайтида маълум қилинди.

4 сентябр куни кечқурун «Билайн Ўзбекистон»нинг барча тариф режалари сўмда белгиланди. Алоқа учун тарифларнинг янгиланган нархларидан ташқари, 4G интернет-тўпламлари учун хам янгиланган сўмдаги нархлар «Билайн-Ўзбекистон»нинг расмий сайтида мавжуд.

Компаниянинг расмий сайтида энди тариф режасига миллий валютада уланиш ва қўшимча хизматларни бошқариш мумкин.

Маълумот учун,  сайтдаги баннерлар ҳали янгиланмаган ва долзарб маълумотларни долларларда кўрсатиб турибди.

Аввал хабар берганимиздек, 5 сентябрдан бошлаб барча уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар суммага ўтишади.

Изоҳ билдириш