16881

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари бугун Тошкентга учиб келади

Спорт 4 сентябрь 15:45 508

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон терма жамоаси яхши натижа кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар.

Терма жамоа боксчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллар билан она юртига қайтмоқдалар. Бугун 20:45 да жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида кутиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров кумуш ва Санжар Турсунов ҳамда Бектемир Мелиқўзиев бронза медаллар билан тақдирландилар.

Изоҳ билдириш