16797

«Asian Fight-2017» чипталари сотувга чиқди – нархи 50 мингдан 300 минг сўмгача

Ўзбекистон 3 сентябрь 9:05 500

9 сентябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Asian Fight — 2017» халқаро турнири чипталари сотувга чиқди, деб хабар бермоқда championat.asia.

Хабарда айтилишича, чипталар жой ва секторига қараб 50 минг сўмдан 300 минг сўмгача.

Турнирга қизиқиш юқори даражада бўлиб, қўшни давлатлар, хусусан спортчилари иштирок этаётган Қозоғистон ва Қирғизистондан бир неча минг чиптага буюртма қилинган. Туристик компаниялар бунинг учун алоҳида турпакетлар эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро турнирда Ўзбекистондан 8 нафар спортчи қатнашади. Турнир меҳмонлари сифатида кино юлдузи Жан Клод ван Дамм ва аралаш жанглар устаси Жефф Монсон таклиф этилган.

Изоҳ билдириш