16775

Москвада 1 сентябрда теракт содир этмоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Дунё 2 сентябрь 6:34 962
Фото: РИА Новости

Муродбек Қодиров Москва шаҳрида 1 сентябрь куни терактларга тайёргарлик кўриш бўйича ўз айбини тан олди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, Қодиров Ўзбекистондан экани, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтгани, турмуш ўртоғи ва фарзанди борлигини айтган. У Москва шаҳрига жорий йил 10 март куни келган, шу ерда яшаб, ишлаган.

«Мен айбни тан оламан… Мен айбдор эмасман, афсусдаман», — деган у Москванинг Мешанск судида.

Суд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг мурожаатини қаноатлантирди ва Қодировни ҳибсга олди. Тушунтирилишича, айбланувчи яшириниши ва қонунларга зид фаолиятни олиб боришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан Москва ва Москва вилоятида 1 сентябрда терактлар содир этмоқчи бўлган 2 нафар «Ислом давлати» террорчилик уюшмаси аъзолари ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ билдириш