16723

Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди

Ўзбекистон 1 сентябрь 6:40 478

2017 йил 24 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3241-сон қарорига мувофиқ Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш максадида 1 сентябр куни Ўзбекистондаги барча жомеъ масжидларида мўмин-мусулмонлар ҳайит намозларини эмин-эркин адо этди.  Юртимизда тинчлик ва осойишталик хукм сурмоқда.

Осмонимиз мусаффо. Бугун юртдошларимиз Хайит намозини адо этишди. Саҳарга пешвоз чиқиш бахти ва завқини фақат тинчлик ҳукм сураётган заминда аҳил-иноқ ва келажакка ишонч билан яшаётган одамларгина англаши мумкин.

Шу маънода, ҳайит ибодатини, муқаддас ислом динимиз арконларига мувофиқ, тонг маҳали адо этишда улуғ ҳикмат мужассам.

Ўзбекистондаги барча жомеъ масжидлар эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Ҳақиқатан ҳам, Ҳайит байрами хурсандчилик, шукроналик байрами. Гуноҳлардан покланган қалб, эзгуликка тўлади. Эзгуликка лиммо-лим диллардан тўкилган дуолар эса бешак ижобат бўлгай, иншоаллоҳ!

Масжидга келган нуроний отахонларимиз ана шундай қутлуғ, фалак дарвозаси очилган дамларда юртга тинчлик-фаровонлик, дастурхонларга тўкинлик, қут-барака, келаси йил ана шундай ҳайит кунларига бекаму-кўст етиб бормоғлигимизни сўраб дуолар қилишди.
Барчамизга яна бир бор Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз Юртдошлар.

Изоҳ билдириш