16716

Япония мудофаа вазирлиги хукуматдан рекорд даражадаги бюджет сўрамоқда

Дунё 31 август 15:00 422

Япония мудофаа вазирлиги Шимолий Корея туфайли ўз харажатларини оширмоқчи. ТАСС хабар беришича, вазирлик хукуматдан 47.8 млрд. доллар миқдорида маблағ сўраб мурожаат қилган.

Агарда Япония хукумати ушбу сўровга ижобий жавоб қайтарадиган бўлса, ушбу маблағ Япония харбий бюджетининг рекорд кўриниши бўлиши мумкин. Харбийлар ушбу маблағлар эвазига АҚШдан 2 та Aegis Ashore қурилмасини хар бири $728 млн.дан ва ракеталарни уруб тушурувчи PAC-3 MSE ва SM-3 мосламаларини $609 млн. Эвазига харид қилиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Шимолий Корея «Хвасон-12» номли баллистик ракетани синовдан ўтказди ва ушбу ракета шимолий япония ороли Хоккайдо орқали учиб ўтиб унинг қирғоғидан 1180 км. Масофада қулаган. Япония харбийлари ушбу ракета хавф туғдирмаганлиги туфайли уни уриб туширишмаган.

Изоҳ билдириш