16614

Шавкат Мирзиёев 6 сентябр куни Қирғизистонга ташриф буюради

Ўзбекистон 30 август 14:06 338

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 cентябр куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Қирғизистон Ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Келгуси ташриф 30 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов ва Қирғизистоннинг Сапар Исоқов томонидан телефон орқали бўлиб ўтган телефон суҳбатида муҳокама қилинди. Телефон суҳбати ўзбек томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.

Абдулла Орипов Сапар Исоқовни ҳукумат бошлиғи лавозимига тайинлангани билан табриклаб, унга ўз ишида муваффақиятлар тилади.

Сухбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, трансчегаравий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Изоҳ билдириш