16523

Чорак финалга чиққан боксчилар сони бўйича Ўзбекистон Кубани ортда қолдирди

Спорт 29 август 18:19 832

Бир оздан сўнг бокс бўйича Гамбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари бўлиб ўтади.

Аҳамиятлиси, ўзбекистонлик 9 нафар боксчи чорак финалга чиққан. Бу жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мамлакатлар ўртасидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Ўзбекистондан кейинги поғоналарни Куба (8 нафар боксчи) ва Қозоғистон (7 нафар боксчи) эгаллаб турибди.

Чорак финалда ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:

Ҳасанбой Дўсматов — Амит (Ҳиндистон) (49 кг)

Жасурбек Латипов — Сеибер Сегура (Колумбия) (52 кг)

Элнур Абдураимов — Отар Ераносян (Грузия) (60 кг)

Иқболжон Холдоров — Артём Харутянян (Германия) (64 кг)

Шаҳрам Ғиёсов — Пат МакКормак (Англия) (69 кг)

Исроил Мадримов — Трой Исли (АҚШ) (75 кг)

Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) (81 кг)

Санжар Турсунов — Рой Корвинг (Голландия) (91 кг)

Баҳодир Жалолов — Камишбек Конкабаев (Қозоғистон) (+91 кг).

Изоҳ билдириш