16441

«Ливерпул» Наби Кейтани 52 млн. еврога сотиб олади

Спорт 29 август 10:22 431

«РБ Лейпциг» ярим химоячиси Наби Кейта 2018 йилда «Ливерпуль» жамоаси футболчисига айланади. Наби Кейтанинг хозирда амалда бўлган шартномаси 2020 йилгача, лекин Ливерпул 52 млн. евро эвазига трансферни сотиб олиш опциясидан фойдаланган холда 2018 йилнинг ёз ойида ярим химоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу хақида Liverpool Echo хабар бермоқда.

Кейта келишувнинг бу вариантига розилик билдирди ва бугун «Ливерпул» нинг тиббий кўригидан ўтади.

Гвинеялик футболчи ўтган мавсумда Германия Бундеслигасида 31 ўйин ўтказиб 8 та гол урди ва 7 та гол узатмаларини амалга оширди.

Изоҳ билдириш