16252

Тошкентда мотоцикл​ юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Жамият 28 август 8:41 425

Кеча 27 август куни чамаси  соат 15:00 лар атрофида  Махтумкули кўчасида аянчли автохалокат юз берди. Ушбу автохалокат натижасида бир киши хаётдан эрта кўз юмди.

«Honda» русумли мотоцикл ҳайдовчиси юқори тезликда «HOWO» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида мотоцикл ҳайдовчиси касалхонада оламдан ўтди.

Тошкент шаҳар ЙҲХБда берилган хабарга кўра, Тергов бўлими текширувчилар билан ҳамкорликда автоҳалокат сабабларини ўрганилмоқда.

Бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ва батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.

Изоҳ билдириш