16238

Сенаторлар Тўйтепа шаҳрига янги ном беришди

Ўзбекистон 25 август 13:56 580

Хабарда билдирилишича, сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унга кўра, Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳри, деб ўзгартирилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.

Ялпи мажлиснинг кун тартибига Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам киритилган.

Изоҳ билдириш