1599

17 ёшли боксчи жангдан кейин вафот этди

Спорт 27 март 8:41 438

17 ёшли боксчи Англиянинг Дербишир графлигида ўтган бокс жангидан кейин вафот этди, деб ёзмоқда  independent нашри.

Учрашув 24 март куни бўлиб ўтган. Спортчининг аҳволи жангдан кейин кескин ёмонлашган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва Мансфилд шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Бироқ боксчи шифохонага келгач вафот этган.

Маҳаллий полиция ўсмирнинг ўлими бўйича тергов ўтказмоқда. «Бу босқичда воқеа бўйича ҳеч қандай шубҳали вазият аниқланмаган. Биз жанг ёзувини ёки терговга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа бир маълумотни изламоқдамиз», деб маълум қилган полиция вакили.

Изоҳ билдириш