15983

«ПСЖ» «Барcелона»га жавоб қайтарди

Спорт 23 август 10:14 853

«ПСЖ» «Барcелона»нинг Неймарни судга бериш тўғрисидаги баёнотига жавоб қайтарди. «ПСЖ «Барcелона»нинг собиқ футболчиси Неймарга қарши суд жараёнини эълон қилиш тўғрисидаги баёнотидан ҳайрон қолди. Баёнотда, агарда Неймар талаб қилинаётган нархни тўлаб бермаса, тўлов борасида жавобгарликни «ПСЖ» ўз бўйнига олиши айтилган эди.

«ПСЖ» клуб ҳудди Неймар сингари доим қонун ва ўрнатилган тартиблар доирасида ҳаракат қилганини таъкдилаб ўтмоқчи. «ПСЖ» яна бир бор «Барcелона»нинг бундай муносабатидан таасуфда – дейилмоқда парижликларнинг расмий баёнотида. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барcелона» Неймарни судга бериб, шартнома шартларини бузганлиги учун ундан 8,5 миллион евро миқдорида пул ундириб олмоқчи эди.

Изоҳ билдириш