15885

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди

Спорт 22 август 11:42 455

25 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Championat.asia хабарига кўра, ушбу ўйинда Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилади. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади, яъни стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди.

«Sport» телеканали мазкур ўртоқлик ўйинини тўғридан-тўғри намойиш қилишни режалаштирганди, лекин терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян учрашувни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни лозим деб топди.

 

Изоҳ билдириш