1556

Ўзбекистон ҳаво йўллари Душанбеда ваколатхона очди

Иқтисод 26 март 10:31 403

Тожикистон ҳудудида чипталар сотиш FLY.TJ авиакомпанияси кассаларида амалга оширилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тожикистонда расмий ваколатхона очди. Тошкент — Душанбе орасида доимий жадвал бўйича амалга ошириладиган парвозлар 4 апрелдан амалга оширила бошлайди. Миллий авиакомпаниянинг Тожикистондаги вакили Орифжон Рузимуродов Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тожикистонга келиши билан нималар ўзгаришини айтиб берди. «Авиакомпаниямиз 1992 йилда пайдо бўлган вақтдан бери Европа, Шимолий Америка, Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё, МДҲ мамлакатлари ва Россиянинг 15 шаҳарларига йўловчи ва юк ташиш хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Авиакомпаниямизнинг Тожикистонга келиш билан сизнинг мамлакатингиз фуқаролари ва меҳмонлари, дипломатик корпус вакиллари, Тожикистонда ишлаётган бизнесменлар ва сайёҳлар учун Тошкент орқали учиш имконияти пайдо бўлади», — деди Рўзимуродов.

Изоҳ билдириш