154

Тошкентдаги барча оилавий поликлиникалар тўрттадан «Дамас» билан таъминланади

Тиббиёт | Тур | Ўзбекистон 27 февраль 17:07 455

Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиника пойтахт ҳокимияти томонидан Damas русумли автомобиллар билан

таъминланади. Бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган брифингда ҳоким ўринбосари — шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова маълум қилди.

Брифинг «Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига бағишланди.

Пойтахтда бугунги кунда 60 та оилавий поликлиника фаолият олиб бормоқда. Яқин вақтлар ичида уларнинг ҳар бири иккитадан автомобиль билан таъминланса, яна иккитаси йил давомида тақдим этилади. «Дамас»лар тиббий-профилактика хизматини янада ривожлантириш, хонадонларда уюштириладиган патронаж кўригини кучайтириш, тиббиёт муассасасига тушаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида ажратилмоқда

Изоҳ билдириш