15112

«Қора бозор»да доллар курси 7000га тушди

Иқтисод 14 август 12:23 1 721

Ўзбекистон вилоятларидаги «қора бозор»ларда доллар нархи яна тушди, деб хабар қилмоқда Спутник мухбири.

Мухбирнинг сўзларига кўра, бозорларда бир доллар 7000 сўмдан сотиб олинмоқда. Доллар олиш истагини билдирган фуқароларга валютафурушлар «сотишга йўқ» дея жавоб қайтаришмоқда.

Ноқонуний валюта сотувчиларнинг сўзларига кўра, тез кунда доллар нархи 6000 сўмгача «қарсиллаб» тушиши кутиляпти.

Долларнинг ваҳимали пасайиши айрим фуқароларни саросимага солмоқда.

«Яқиндагина 8400 дан алмаштирган эдим, бугун келсам 7000 дейишди. Нима қилишга ҳам ҳайронман» деб айтган Спутник мухбирига «қора бозор»га валютани сўмга алмаштиргани келган фуқаролардан бири.

Изоҳ билдириш