15093

(видео) Тошкент бозорларидаги банкоматлардан пластик картадаги пулларни ечиб олиш бошланди

Иқтисод | Технология 14 август 10:30 460

Аввал хабар берганимиздек, «Халқ банки» Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилган эди. Бугун 14 август Душанба кунидан бошлаб,  Тошкент бозорларида ўрнатилган  банкоматлардан пластик картадаги пулларни ечиб олиш бошланди.

Эслатиб ўтамиз, ўрнатилган банкоматларда 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюралар бўлади.

Келажакда бундай банкоматлар сони ва географияси янада кенгайиб бориши режалаштирилган. Комиссия бўлмайди.

Изоҳ билдириш