15027

Душанба кунидан бошлаб Тошкент бозорларидаги банкоматлардан пул ечиб олиш мумкин бўлади

Иқтисод 11 август 17:18 707

«Халқ банки» Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилди. Айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда.

Айни вақтда бозор ҳудудида битта банкомат мавжуд.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматлар душанба кунидан ишлай бошлайди. Банкоматда 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюралар бўлади.

Келажакда бундай банкоматлар сони ва географияси янада кенгайиб бориши режалаштирилган. Комиссия бўлмайди.

Изоҳ билдириш