14700

Beeline 4G қамровини кенгайтирмоқда

Технология 8 август 14:52 333

Beeline 4G қамровини кенгайтирмоқда: энди LTE Жиззах, Қўқон, Самарқанд ва Фарғона абонентлари учун амал қилади

2017 йил 4 август, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline‘нинг тезкор 4G Интернети яқин вақт ичида республиканинг барча ҳудудларида амал қилади. Энди хизмат Жиззах, Қўқон, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида амал қилмоқда.

Мамлакатдаги энг кучли Интернет билан Beeline digital йўналишига қадам қўйди. Технология ушбу шаҳарларнинг барча абонентлари учун катта ҳажмли трафик ва мақбул нархлар билан амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда 4G тармоғи Тошкент, Ангрен, Андижон, Бекобод, Бухоро, Ғиждувон, Зарафшон, Қарши, Навоий, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари абонентлари учун амал қилмоқда. LTE стандартида ишлайдиган смартфон ва планшет эгалари, шунингдек Beeline Mi-Fi роутерлари эгалари 4G тезлигидаги мобил Интернетдан фойдаланишлари мумкин. Мавжуд SIM-картани махсус USIMга абонентлар Beeline‘нинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштириб олишлари мумкин.

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://static.beeline.uz/upload/images/4g/Devices_LTE_850.pdf


Изоҳ билдириш