14225

Саудия Арабистондаги роумингга Beeline 95% гача чегирма бермоқда

Технология 1 август 17:54 484

Энг йирик алоқа оператори Beeline Ҳаж вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

Чегирмалар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) ва STC (Saudi Telecom Company) операторлари тармоғида 2017 йилнинг 1 август кунидан 15 октябр кунига қадар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

Интернет (аввалги нарх — $19.66, янги нарх — $1.00)
SMS (аввалги нарх — $0.60, янги нарх — $0.10)
Кириш қўнғироқлари (аввалги нарх — $2.40, янги нарх — $1.00)
Саудия Арабистон бўйлаб маҳаллий чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $1.80, янги нарх — $1.00)
Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $3.60, янги нарх — $0.10)

Қуйидаги операторлар абонентларимизнинг телефон экранларида «Zain SA», «42004», «KSA04» ёки «STC», «42001», «KSA01» ёки «ALjawal»  сифатида кўринишга эга бўлиши мумкин.

Тафсилотлар https://beeline.uz сайтида.

Изоҳ билдириш