1355

Прeзидeнтимиз Остонадаги “Ватан ҳимоячилари” монумeнтига гул қўйди

Ўзбекистон 23 март 13:59 322

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23-март куни Остона шаҳрида “Ватан ҳимоячилари” монументига гул қўйди деб хабар бермоқда press-service.

Ушбу монумент Президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2001-йил Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунйод этилган.

Давлатимиз раҳбари тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Йодгорлик мажмуаси билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтидаги Давлат раҳбарлари хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эккан дарахт баравж ўсмоқда.

Изоҳ билдириш